Бугун - 15 мартда Қозоғистонда Саховат куни нишонланади. Мазкур
байрам санаси Наврўзнома декадасига киради. Ушбу кун яқинларига меҳр-шафқат,
тинчлик, ўзаро тушуниш билан қарашга чақиради, ҳамдардлик, раҳмдиллик ва кўмак
каби туйғуларни тарбиялайди. Қозоғистонликлар, анъанага кўра, бу паллани ўзаро
кўмак ва дўстона қўшничилик алоқаларига бағишлайди. Шу куни одамлар хайрия
акциялари ташкил қилади, муҳтожларга беғараз ёрдам қўлини чўзади. Наврўзда эса бу иш алоҳида
мазмун касб этади. Экспертлар фикрича, илгари аждодларимиз байрам сайилларини
бошлашдан олдин муҳтожларга эътибор беришни ўз бурчи деб билган.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.