Пойтахтдаги «Астана» тиббиёт университети базасида тиббиётда радиация хавфсизлиги таълим маркази очилди. Тиббий физиклар,
радиолог врачлар, дозиметрчилар,
ҳамширалар ва бошқа бевосита радиоактив нурланиши билан ишловчилар унда малакасини оширади. Бунинг учун Радиобиология ва радиациядан сақланиш илмий-тадқиқот
институти мутахассислари МАГАТЭ ёрдамида махсус курслардан ўтишди. Халқаро агентлик томонидан марказ фаолияти учун зарур бўлган
ускуналар харид қилишга тегишлича маблағ ажратилди.
Мейрат Бахтин, «Астана» тиббиёт маркази
қошидаги Радиобиология ва радиациядан сақланиш илмий-тадқиқот институти директори:
- Ушбу марказ МАГАТЭ
– Атом энергетикаси
халқаро агентлиги лойиҳаси
доирасида очилди. Мутахассислар Европада малака оширди, ташкилот экспертлари кадрлар тайёрлаш учун
таълим дастурлари ишлаб чиқишди, шунингдек, энг замонавий, сўнгги авлод
ускуналари бўлган ўта сезгир дозиметрлар ва тиббиётда сифат назорати учун фантом-тестлар
олинди. Таъкидлаш лозимки, бу марказ мутахассисларга ядро
тиббиёти соҳасида амалий машғулотлар ўтказишни кўзда тутган Марказий Осиёдаги
биринчи ва ягона курсларни таклиф этади. Марказ базасида тиббиёт ходимлари ва
беморларни ионловчи нурланишдан муҳофаза қилишнинг миллий стандартлари ишлаб
чиқилади. Бошқа соҳаларда ҳам илмий тадқиқотлар давом этади. Бунинг учун юрак
ритмлари ва респиратор тиббиёти илмий-тадқиқот институтлари очилди. Улардан
биринчиси инсон учун ўта муҳим орган касалликлари билан шуғулланса, иккинчисида
нафас олиш органлари касалликлари тадқиқ қилинади.
Наталья Латыпова, Респиратор тиббиёти илмий-тадқиқот
институти директори, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги штатдан ташқари бош пульмонологи:
- Жорий йилда Миллий респиратор тиббиёти жамияти Европа
респиратор жамиятига аъзо бўлди, биз тегишли меморандумни имзоладик ва
биргаликда рўёбга чиқариладиган қатор лойиҳаларни кўраяпмиз. МДҲ, Белорусь, Россия
Федерацияси, Қирғизистон ва бошқа давлатлардаги қатор университетлар билан
ҳамкорлик қиламиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси