Ўтган йил маданият ва спорт соҳасидаги воқеаларга бой бўлди. Ўтган 12 ой давомида кўп марта қозоғистонликларнинг
муваффақиятлари дунё аҳлини лол қолдирди. Улар қаторида Димаш Қудайбергеннинг дунё бўйлаб уюштирилган концертларини кўрсатиш
мумкин. У қўшиқчи ижоди ва қозоқ халқи мусиқий меросига бўлган қизиқишни кескин
кучайтирди. Димаш БМТ Эзгу ният элчиси этиб сайланиши ҳам унга бўлган эътиборни
оширди.
Қозоғистон салмоқли халқаро маданий дастурлари билан
ҳам дунё эътирофига эришди. Турли давлатлардан 12 та иштирокчи қатнашган Silk Way
Star вокал танловини 300 миллион киши томоша қилди. 9 давлатга трансляция
қилинган лойиҳа Евроосиёда янги медиабренд шаклланаётганини кўрсатди.
Қозоғистон футболининг навбатдаги ютуғи — спортчиларимизнинг
Европа кубоги ва УЕФА Чемпионлар лигаси матчларида қатнашиши миллионлаб ишқибозларни
бирлаштирди, йилнинг асосий ижтимоий воқеалари қаторидан жой олди. Мамлакат кинематографи
ҳам катта муваффақиятлар қозонди. 2025 йилда 30 тадан
зиёд Қозоғистон фильми АҚШ, Россия, Франция, Италия ва Хитойнинг
кинофестивалларида нуфузли мукофотлар олди, хорижда мамлакалимиз маданиятини
муносиб ҳимоя қилди. Қозоғистон киноси кунлари Европадан Сингапур ва Япониягача
бўлган 15 та мамлакатда ўтказилди. Улар мамлакатимиз иқтидорлари тақдим этди, дунё
харитасида янги ёрқин нуқта пайдо бўлганини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

