Қозоғистон 2026 йилда «Келажак ўйинлари» халқаро турнири ўтказилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов Phygital International асосчиси Рене Фазель ва ташкилот бош директори Нис Хатт билан бирга бу масалани муҳокама қилди. Томонлар фижитал-спортни ривожлантиришга эътибор қаратди. Ушбу янги спорт йўналиши жисмоний фаоллик ва рақамли технологияларни ўзида бирлаштиради. Бугунги кунда 1,5 миллион нафар қозоғистонлик киберспорт билан фаол шуғулланади. Астанада бундай даражадаги халқаро воқеа юз бериши ушбу спорт турларининг ёшлар ичида оммалашишига олиб келади. Таъкидлаш лозимки, «Келажак ўйинлари»га юзтадан зиёд давлатдан бир ярим минг нафар спортчи келиши ва 13 йўналишда беллашиши кутиляпти. турнир мукофот жамғармаси 10 миллион долларни ташкил қилади. Тадбирнинг очилиш ва ёпилиш маросими жаҳон юлдузлари иштирок этган кенг кўламли ва технологик шоуга айланиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

