Туркманистонда Дина Нурпеисова номли қозоқ миллий оркестри концерти ўтказилди

Туркманистонда Дина Нурпеисова номли қозоқ миллий оркестри концерти ўтказилди

Ашхободда Дина Нурпеисова номли қозоқ миллий халқ чолғу асбоблари оркестри концерти ўтказилди. Туркманистон пойтахти мусиқий-драма театри саҳнасида Абайнинг машҳур «Кўзимнинг қораси» ва «Салом бердим, Қаламқош» қўшиқлари, қозоғистонлик машҳур бастакорлар асарлари янгради. Даштнинг классик мусиқасини тинглаш учун дипломатик корпус раҳбарлари ва вакиллари, маданият арбоблари, пойтахт аҳли ва меҳмонлари ташриф буюрди. Концерт Абай Қўнонбоевнинг 180 йиллиги ва Қозоғистон Республикаси кунига бағишланди. Анжуман Қозоғистон ва Туркманистон дўстлиги, маънавий яқинлиги тимсолига айланди.

Ақнар Татибай қизи, қўбиз чалувчи:

Иқлас Дукенулининг Буюк дашт гўзаллигини тараннум этадиган «Жезкийик» куйини ижро этаман. Дунё бўйлаб кезяпмиз. Европага бордик, Парижда, ЮНЕСКО штаб-квартирасида куй чалдик.

Абдумалик Сарманов таржимас