Қозоғистоннинг Конституция ислоҳот хориж экспертларини қизиқтиряпти

Қозоғистоннинг Конституция ислоҳот хориж экспертларини қизиқтиряпти

Қозоғистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси – сиёсий модернизация жараёнининг давом этишини кўрсатади. Брюсселлик сиёсатшунос Альберто Тюркстранинг фикрича, гап бошқарув институтларини ва ҳокимият тармоқлари ўртасида мувозанатни мустаҳкамлашга қаратилган ўзгаришларнинг мунтазам амалга оширилаётгани тўғрисида кетяпти. Эксперт бир палатали парламент тизими ва вице-президент лавозими жорий этилиши хусусида фикр билдирди. Аналитик уларни сиёсий модель самарадорлигини ошириш учун зарур, деб ҳисоблайди.

Альберто Тюркстра, сиёсатшунос, Diplomatic World нашри лойиҳалар раҳбари:

- Бу Қозоғистондаги янги модернизация ва давлатқурилиши жараёнларининг кульминация нуқтаси, у ваколатлари аниқ тақсимланган, барқарор ва кучли институтларни ўз ичига олади. Айни вақтда, вице-президент лавозими воқеалар ривожини олдиндан кўриш имконини беради. Бу эса хорижлик инвесторлар учун жуда муҳим. Яъни, Қозоғистонда стратегик йўналиш ва стратегик устуворликлар тўсатдан ўзгармаслигини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси