Астанадаги EXPO ҳудуди
янги авлод технологик кластерига айлантирилади. Сунъий интеллект ва рақамли
тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, унинг базасида ҳар йили 500 тагача стартап
ишга туширилади. Кластер фан, саноат ва технологик лойиҳаларни ягона экотизимга
бирлаштиради, мамлакат иқтисоди учун ечимоар яратишга асосий эътиборини
қаратади. Ҳозир унда робототехника ва дронлардан ташқари киберхавфсизлик ва MedTech
марказлари яратиш бўйича иш олиб бориляпти. У йил охиригача фаолиятини бошлайди.
Телебошқарув ва интеграция элементларига эга AI-моделли гуманоид роботлар лабораторияси
ишлаб турибди. Технокластер билан бир вақтда учувчисиз технологиялар инфратузилмалари
бунёд этиляпти. Вазирлик берган маълумотга кўра, шаҳар ичида ҳаракатланишга
алоҳида эътибор бериляпти. Йилнинг иккинчи чорагида халқаро компаниялар
иштирокида ҳайдовчисиз автомобиллар лойиҳаси ишга туширилади. Шунингдек,
маҳсулот етказиб берувчи дронлар синалади. Лойиҳа инновацияларни жадаллаштириш
ва мамлакат технологик экотизимини ривожлантиришга қаратилган.
Жаслан Мадиев,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли
тараққиёт вазири:
– Жорий йилнинг иккинчи чорагида Алмати, Астана шаҳарлари ва Ақмўла
вилоятларида ҳайдовчисиз автомобиллар, етказиб етказиб берувчи дронлар синалади.
Бир вақтнинг ўзида технокластерда робототехника, киберхавфсизлик,
тиббиёт, агросектор, 4.0 саноат, ўйин ва киберспорт марказлари очилади. Ушбу
майдончаларнинг ҳаммаси йил давомида иш бошлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

