Астанада Конституциявий комиссиянинг еттинчи йиғилиши ўтказилди

Астанада Конституциявий комиссиянинг еттинчи йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон аҳлидан янги Конституция лойиҳаси бўйича 4 мингта таклиф тушди. Конституциявий комиссиянинг еттинчи йиғилишида маълум қилинишича, кенг кўламли конституциявий ислоҳот илк қадамларидан жамият билан мулоқот ўрнатиш шаклида амалга оширилди. Таклифлар оддий фуқаролардан ҳам, ҳуқуқшунос олимлардан ҳам, экспертлар, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлардан кела бошлади. Қозоғистонликларни кўпчилиги ўзгаришларни ижобий баҳолайди ва конституциявий ислоҳотни қўллаб-қувватлайди.

Жандос Шаймарданов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори, Конституциявий комиссия аъзоси:

- Янги Конституция лойиҳаси муҳокамаси давомида жамоатчиликнинг Асосий қонунга  муносабати анча ўзгарди. Фуқароларнинг салмоқли қисми Конституцияни давлат ҳокимияти ваколатларини кўрсатувчи ҳужжат эмас, давлат қадриятлари ва тамойилларини, ривожланиш йўналишини белгиловчи матн сифатида кўра бошлади. Фуқароларнинг таклифларида конституциявий меъёрлар аниқ, амалий кўриниш олиши лозимлиги, уларнинг кундалик ҳаётга, ижтимоий адолатга, давлат қарорлари сифатига бевосита таъсир қилиши кутилаётгани яққол сезилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси