Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси берган маълумотга кўра, улардан иккитаси Хитой чегарасида. Абай вилоятидаги «Бахти» ва Шарқий Қозоғистондаги «Майқапчағай» ўтказиш пунктлари янги тартибда ишлайди. Қолган иккитаси - Манғистау минтақасидаги «Темир-Баба» ва «Тажен». Улар Туркманистон ва Ўзбекистон билан боғлайди. Тизимда 7 ярим минг фойдаланувчи рўйхатдан ўтган, улар навбат олиш бўйича 84 мингтача операция ўтказади. Таъкидлаш лозимки, «CarGoRuqsat» сервиси ўтган йили ноябрь ойида Qoldau.kz майдончасида ишга туширилган. У юк ташувчилар олдиндан навбат эгаллай олиши ва бу иш шаффоф бўлиши учун яратилган. Яқин келажакда сервисда Face ID, ёки хорижлик фуқаролар учун банк картаси орқали шахсни аниқлаш хизмати ишга туширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.