Қозоғистон аҳолиси 19 миллион нафарга етди. Ўз твиттер-аккаунтида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни шу воқеа муносабати билан табриклади. «Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигида Қозоғистон тарихий маррани босиб ўтди. Алмати вилоятидан бўлган Жания Азамат қизи 19 миллионинчи фуқаро бўлди. Қиз – оиладаги тўртинчи фарзанд. Ота-онасини ва барча қозоғистонликларни табриклайман. Баракасини берсин!» дея таъкидлади Президент.
Абдумалик Сарманов таржимаси