Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бу борада Ҳукуматга тегишли топшириқ берди. Табиий фалокат юз берган ҳудудларга иссиқ чодирлар, иситгичлар, иссиқ кийим-кечак ва жабрланганлар учун биринчи эҳтиёж маҳсулотлари етказиб берилади.
Қозоғистон Сурияга гуманитар ёрдам юборади
Қозоғистон Сурияга ҳам яна бир партия гуманитар ёрдам жўнатди. Ҳарбий-транспорт самолёти Ҳалаб шаҳрига зилзила туфайли жабрланганлар учун зарур чодирлар, тўшаклар ва бошқа зарур нарсаларни етказиб берди. Гуманитар миссия доирасида Қозоғистондан учинчи самолёт учиб борди. Жами тўрт рейс қилиниши режалаштирилган. Умуман олганда, Сурияга 50 тонна гуманитар ёрдам етказиб берилиши режалаштирилган. Мамлакатда 5 минг етти юздан ортиқ қурбон берилган. БМТ берган маълумотга кўра, Сурияда 5 миллион 300 минг фуқаро табиий офат туфайли бошпанасиз қолди.
Абдумалик Сарманов таржимаси