Соддалаштирилган механизм бўйича жабрланган тадбиркорларга тўланадиган сумма 10 миллион тенгега қадар оширилди. Аризаларни кўриб чиқиш муддати икки марта, бир ойдан икки ҳафтага қисқарди. Бугунга келиб, регистрациядан ўтган 755 нафар тадбиркор тўловларни олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди. Бу ҳақда Ақўрда матбуот хизмати хабар берган. Ербўлат Дўсаев таъкидлаганидек, 10 мартга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектларидан тушган аризаларнинг 90 фоизи қондирилади. Учрашув якунида Давлат раҳбари шаҳар муҳандислик тармоқларини янгилашга доир таклифлар тайёрлаш ва уй-жой фонди фаолиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишни топширди.
Басима Сарманова таржимаси