Пекинда Олимпиада машъаласи эстафетаси маросими 2 февралда старт олади. У 12 локация ва жаҳон беллашувлари ташкил этиладиган уч асосий кластер орқали ўтади. Улар Хитой пойтахти, Яньцин уезди ва Хэбэй вилоятидаги Чжанцзякоу бўлиси. Халқаро ўйинлар рамзини 50 нафар фуқаро юқори кўтаради. Эслатамиз, Олимпиада олови Афинадан Хитойга 20 октябрда келтирилганди. Қизиқарли маросимни фақат маҳаллий аҳоли ва мамлакатнинг материк қисмидан келган томошабинлар кузата олади. Беллашувлар чет эллик томошабинларсиз ўтказилиши аввалроқ маълум қилинганди. Ўйинлар 4 февралда бошланади ва 20 февралгача давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси