Бунинг учун Европа компанияси инвестиция тикиш ниятида. Унинг қиймати 50 миллиард долларни ташкил этади. Манғистау вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди. Ҳозирда инвестициявий ҳисоб-китоб олиб бориляпти, объект ҳудудида геологик-геофизик тадқиқотлар ўтказилмоқда, Каспий денгизи суви таҳлил этилади. Лойиҳа 2026-2032 йилларда рўёбга чиқарилиши режа қилинган. Завод қуввати 40 ГВтни ташкил қилади. Бунинг учун 2 миллион тонна экологик тоза водород ишлатилади ва 11 миллион тонна соф аммиак олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси