Истеъмолчилар ҳуқуқлари, масс-медиа ва аквамаданият келгуси йилдан бошлаб янгича тартибда ишлайди. Қозоғистон ҳукумати 2023 йилга мўлжалланган қонун лойиҳалари устида ишлаш режаси лойиҳасини тақдим этди. Унга 34 та ҳужжат киритилган. 15 таси йилнинг биринчи ярмида, 19 таси иккинчи ярмида кўриб чиқилади. Адлия вазири таъкидлашича, мазкур рўйхат Президент белгилаган вазифалар доирасида тузилган.
Қанат Мусин, Қозоғистон Республикаси адлия вазири:
- Шаҳарсозлик кодекси ва Бюджет кодексини, ер ости бойликлари, давлат-хусусий бизнес ҳамкорлиги, миграция, давлат харидлари, солиқ бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маъмурий адлия, жиноий, жиноий-процессуал ва маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бажариладиган ишлар 2022 йил 1 сентябрдаги Давлат раҳбари мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий чора-тадбирлар режасига мувофиқ белгиланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.