Рўйхатга заргарлик санъати, IT ва ўйинлар ишлаб чиқиш, маданий мерос, телевизион дастурлар, фотография ва дизайн, меъморчилик ва мода, мусиқа, кино ва анимация, шунингдек, қатор маданий-дам олиш муассасалари киритилди. Энди сектор компаниялари давлат ёрдами олиши мумкин. Ёрдам тадбирлари жорий йилда Ҳукумат томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, креатив саноатни ривожлантиришга қаратилган корпоратив жамғарма тузилиши режалаштирилган. Эслатамиз, 2025 йилда креатив саноатнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 5 фоизгача ортиши, кичик ва ўрта субъектлар сони 80 мингга етиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси