Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТнинг собиқ Бош котиби, Боао
Осиё форуми раиси Пан Ги Мун билан учрашди. Суҳбатдошлар халқаро масалаларни, шу
жумладан, глобал чорловларни самарали бартараф этишда БМТнинг ролини муҳокама
қилди. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг ташаббуслари ҳақида
гапирди. Шу жумладан, БМТ Бош ассамблеяси 79-сессияси доирасида республика
Франция билан бирга One Water Summit анжумани ўтказмоқчи, 2026 йилда Астанада
Митақавий иқлим саммити ташкил қилинади. Учрашувда Пан Ги Мун Қосим-Жўмарт
Тўқаев минтақада тинчлик-тотувликни таъминлашда салмоқли улуш қўшаётганини
тилга олди. Қозоғистон Шарқ ва Ғарб
ўртасида ўта муҳим кўприк вазифасини ўтаётганини таъкидлади.
Президент Чжао Лэцзи билан Қозоғистон – Хитой
муносабатларини муҳокама қилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Осмон ости мамлакатига қилган
амалий ташрифи давомида Умумхитой Халқ вакиллари йиғилиши Доимий қўмитаси раиси
ЧжаоЛэцзи билан учрашди. Қозоғистон Президенти ХХР раҳбарияти ва форум
котибиятига анжуманни ташкил этгани ва таклиф этгани учун миннатдорчилик
билдирди. Томонлар Қозоғистон – Хитой ўзаро алоқалари фаол ривожланаётганини
тилга олди ва уларни янги сифат даражасига олиб чиқиш ниятини тасдиқлади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Хитой билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари биз учун
устуворлиги шубҳасиз. Биз ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш
учун Ҳукуматнинг барча идоралари ХХРнинг тегишли идоралари билан тиғиз ишлашига
эришмоқдамиз. Бугунги нутқимда мен ҳамкорлик, савдонинг ўсиши, Хитой инвестицияларининг
иқтисодимизга кириб келиши билан боғлиқ аниқ мисоллар келтирдим. Буларнинг
ҳаммаси катта аҳамиятга эгалиги шубҳасиз.
Чжао Лэцзи, Умумхитой Халқ Вакиллари
Йиғилиши Доимий Қўмитаси Раиси:
- Хитой томони қозоғистонлик ҳамкасблар билан бирга
Давлат раҳбарлари эришган муҳим келишувларни рўёбга чиқариш, сиёсий ишончни
мустаҳкамлаш ва стратегик мақсадларга эришиш учун амалий ҳамкорликни
кенгайтириш ниятида.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.