Қозоғистоннинг туризмни ривожлантириш индексидаги позицияси
яхшиланди. Республика жаҳон туризм йўналишлари рўйхатидаги 119 давлат орасида 52-ўринни
эгаллади.
Бу ҳақда Бутунжаҳон саёҳат ва туризмни ривожлантириш
иқтисодий форуми ҳисоботида келтириб ўтилган. Умуман, дунё рейтингида мамлакатимиз 14 қаторга илгарилади, Марказий
Осиёнинг бошқа республикаларини ортда қолдирди. Қозоғистон туризмдан
ижтимоий-иқтисодий самара, соғлиқни сақлаш ва гигиена, табиий ва маданий
захиралар, шунингдек, инсон капитали ва меҳнат бозори, сайёҳлик инфратузилмаси
ва сервис каби категорияларда юксак баҳоланган.
Алишер Турсин, «Kazakh Tourism» Миллий компанияси расмий
вакили:
- Бу жуда ажойиб янгилик. Мазкур рейтингнинг энг яхши 50
талигига кириш узоқ муддатли мақсадимиз. Бу мақсаддан бор-йўғи икки қадам
ортдамиз. Бунга марказий давлат органлари, маҳаллий ижро органлари, бизнес
ассоциациялари ҳамда илмий-академик ҳамжамиятнинг баҳамжиҳат фаолияти туфайли
эришилди. Лекин етиб келган маррада тўхтаб қолмаслик керак. Биз фақат энг яхши
50 таликка кириш учун эмас, 30 таликдан жой олиш учун олға ҳаракат қилишимиз
зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.