Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.
Тадбир аввалида Давлат
раҳбари Эрон Президенти ҳамда Ташқи ишлар вазирининг фожиали ҳалок бўлиши боис ҳамдардлигини
билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ШҲТ фаолиятидаги долзарб
масалаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган асосий форматлардан бири. Ҳозир ташкилотнинг Астана саммитига тайёргарлик давом этяпти. У «Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш –
барқарор дунё ва тараққиёт
сари интилиш»
шиори остида ўтказилиши режалаштириляпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон «Адолатли тинчлик ва тотувлик учун жаҳон бирдамлиги
тўғрисида» ШҲТ Ташаббусини ишлаб чиқишни таклиф қилади.
Саммит давомида бу
ҳужжат ва ШҲТ Астана декларациясининг қабул қилиниши,
фикримизча,
дунёнинг турли
қисмларидаги зиддиятларни ҳал қилишда баҳамжиҳат фаолият юритишга ёрдам беради.
ШҲТни ислоҳ қилиш
масаласи ҳам алоҳида эътибор талаб қилади. Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ
ечимлар ишлаб чиқишда аъзо давлатларнинг фаол иштирок этиши юқори баҳоланишга
лойиқ.
Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш доирасида ҳамкорлик ташкилотнинг
эътибор марказида туриши зарур. Замонавий дунёда бўй кўрсатган киберхавфни ҳам унутмаслик лозим.
Иқлим ўзгариши ҳам катта эътибор талаб қилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Муаммоларнинг
олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмаса, иқлим ўзгариши сайёрада глобал табиий фалокатлар даври бошланишига сабаб бўлиши
мумкин. Ўта кескин об-ҳаво дунёнинг энг асосий чорловларидан бирига айланяпти.
ШҲТнинг табиий
офатларга қарши курашишдаги ёндашувларини ишлаб чиқиш зарур.
Баҳорда Қозоғистон
иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини рўй-рост
ҳис қилишига тўғри келди.
Таъкидлаш лозимки, Шанхай
Ҳамкорлик ташкилоти Евроосиё материгининг сайёра аҳолисининг салкам ярми яшайдиган, жаҳон ялпи маҳсулотининг
чорак қисми, савдонинг 15 фоизи жамланган 10 давлатини бирлаштиради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.