Қозоғистонда рангли металлар ишлаб чиқариш бўйича интеграцияланган саноат парки тузилади. Бош вазир Ўлжас Бектенов
алюминий саноати бўйича Хитой корпорацияси директорлар кенгаши раиси Лю Юнсин билан бу лойиҳани рўёбга чиқариш масаласини муҳокама
қилди. Ушбу ташаббус доирасида алюминийдан «яшил» маҳсулот чиқариш бўйича тўла цикл яратиш кўзда тутилган. Унда хомашёга ишлов бериш, алюминий асосида юқори даражали қўшимча қийматга эга маҳсулот
чиқариш кўзда тутилган. Биринчи босқичда хомашёни бойитувчи комбинат ва алюминий ишлаб чиқарувчи электролиз заводи бунёд этилади. Унда сарфланадиган электр энергия тўла тикланувчи энергия манбаларидан олиниши мўлжалланган. Лойиҳа энг замонавий экологик тоза технологияларни жорий этган ҳолда уч босқичда амалга оширилиши
мўлжалланган. Суҳбат якунида
тегишли вазирликларга лойиҳани рўёбга чиқаришга ёрдам бериш топширилди. Хитой компанияси маҳаллий кадрларни ўқитишни, ишлаётган Қозоғистон мутахассислари улушини
кўпайтириб боришни зиммасига олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

