ЮНЕСКО туркман
алабайларини етиштириш санъатини Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига
киритди. Ташкилотнинг Янги Деҳлида бўлиб ўтган ҳукуматлараро қўмитаси 20-сессиясида
қабул қилинган мазкур қарор муносабати билан Туркманистон пойтахти Ашхободда артистлар
иштирокида байрам ташкил қилинди. Унда ушбу афсонавий зот вакиллари ҳам намойиш
этилди. Давлат цирки алабайлари санъатини намойиш қилди, «Йилнинг энг жасур
туркман алабайи» халқаро танлови ғолиблари мукофотланди.
Аманмурат Атаев,
Туркманистон Давлат қишлоқ хўжалик университети катта ўқитувчиси:
– Бу жуда қувончли
янгилик. Аждодлардан мерос бўлиб
келаётган бойлик — туркман алабайларини етиштириш санъати ЮНЕСКО Инсониятнинг
номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Биз туркман алабайлари минг йиллар
давомида туркман халқининг содиқ ҳамроҳи бўлганини алоҳида кўрсатишимиз керак. Улар
эгасига садоқати, жасурлиги, кучи билан ажралиб турган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

