Астанада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари
йиғилиши ўтказилади. Дастлабки мажлис 21 майда ташкил қилинади. Унда
ташкилотнинг Бош котиби ва Минтақавий терроризмга қарши кураш ташкилоти ижроия
қўмитаси директори ҳам қатнашиши кутиляпти. Йиғилишда Қозоғистон пойтахтида
ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари кенгаши йиғилишига тайёргарлик
масалалари муҳокама қилинади.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий
вакили:
- Делегация етакчилари ташкилот доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва минтақавий вазият, хавфсизлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашади. Йиғилишда саммитнинг якуний ҳужжатлари билан боғлиқ қатор ҳужжатлар имзоланиши, махсус баёнот қабул қилиниши кутиляпти.
Осмоности мамлакатига маҳсулот экспортини ошириш ва агросаноат мажмуаси йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида томонларнинг ҳамкорлигини чуқурлатиш. Ушбу ҳафтада бўлиб ўтадиган ХХР Давлат кенгаши раиси ўринбосарининг Қозоғистонга ташрифи давомида мазкур масалалар муҳокама қилинади.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий
вакили:
- Ташрифдан асосий мақсад – ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва янада ривожланиши истиқболларини муҳокама қилишдан иборат. Ҳукумат раҳбарлари, Қозоғистоннинг қатор минтақалари етакчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
17-18 майда эса Истамбулда муассис давлатлар Түркий инвестиция жамғармаси Бошқарув кенгашининг таъсис мажлисини ташкил қилади. Унда жамғарма ишига старт берилади, муассис давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинади. Эслатамиз, Қозоғистон 2015 йилда мана шундай жамғарма ташкил этишни таклиф қилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.