Янги Асосий қонун
лойиҳаси бўйича Конституциявий комиссияга 10 мингтага яқин таклиф тушди. Комиссия
аъзолари, экспертлар, фуқаровий жамият ва бизнес тузилмалари вакиллари
сараланди, ўрганилди. Комиссиянинг ХІІ йиғилишида Конституциянинг янги таҳрири
кенг муҳокамадан ўтгани, жамиятда қизиқиш уйғотгани, фуқароларнинг фаол
иштирокида тайёрлангани билдирилди.
Бақит Нурмуханов, Қозоғистон
Республикаси Конституциявий Суди раиси ўринбосари, Конституциявий комиссия
аъзоси:
– Конституция
лойиҳасининг давлат ва рус тилидаги нусхалари имкон қадар такомиллаштирилди. Улардаги
атамалар ва семантика бир хиллиги таъминланди. Ҳуқуқий меъёрлар, уларнинг
мазмуни кенг аудитория учун тушунарли. Бу йўналишда иш олиб борган
ҳуқуқшунослар ва лингвистлар ишини алоҳида таъкидлашни истардим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

