Ақтўбеда янги уйлар қурилиши бошланди

Ақтўбеда янги уйлар қурилиши бошланди

Қозоғистон минтақаларида тошқиндан жабр кўрганлар учун уй-жойлар қурилиши бошланди. Жумладан, Ақтўбе вилоятида 595 та янги уй-жой барпо этилиши режа қилинган. Қўбда қишлоғида 70 та уйнинг пойдевори ётқизиб бўлинди. Бу ерда жами бўлиб, 150 та бино қурилиши кўзланган. Вилоят аҳолиси етказилган зарар учун компенсация ҳам олади.  

 

Гулбағда Кўбеева, Ақтўбе вилоят ҳокимиятининг матбуот котиби:

–  Тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус комиссия тузилган. Тошқиндан жабр кўрганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. 1881 киши 613 миллион тенгедан зиёд бир марталик ижтимоий тўловни олди. Махсус комиссия қарори билан 215 та оилага 433 миллион 284 минг тенге миқдоридаги моддий зарар қоплаб берилди