Аёллар етакчилиги, бизнеснинг ўзига хос жиҳатлари, гендер
тенглиги, молия, инновация ва саломатлик масалаларини муҳокама қилиш учун
Алматида турли соҳаларда ишлайдиган дунёнинг 10 дан зиёд
давлати вакиллари тўпланди. Be Woman Марказий Осиё форуми муваффақият
ҳикояларини тинглаш, тажриба алмашишни истаган 3,5 минг нафардан зиёд иштирокчини
ўзига жалб этди. Тадбирда SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй Маск
ҳам қатнашяпти. Бу Мэй Маск хонимнинг Қозоғистонга қилган биринчи ташрифи. У
бир неча кун давомида мегаполиснинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди, маҳаллий
ошхона таомларини татиб кўрди, «тусау кесер» маросимида иштирок этди. Форумда психотерапевт Габор Матэ, Women
in Tech ҳаракати асосчиси Аюми Мур Аоки ва бестселлерлар муаллифи Жулия Льюис
каби машҳур шахслар ва бизнес-вуменлар ҳам
қатнашаяпти.
Жулия Льюис, бестселлерлар муаллифи:
- Бугун конференцияга келдим ва минглаб кучли, мақсад
сари интилаётган, янгиликларга, таълим ва мулоқотга очиқ аёлларни учратдим.
Менимча, биз, аёллар дунёнинг қаерида бўлса ҳам ўрганиш, ўсиш, билимларни баҳам
кўриш учун йиғила олсак, жуда самарали ва кучли мужда берамиз. Демак, айта оламанки, менинг Қозоғистонга
қилган илк сафарим ҳаяжонли бўлди,
бу энергияни ҳис қилдим.
Жанна Кан, Be Woman - 2024 форуми
асосчиси:
- Биз бу майдончанинг доимий ишлайдиган ҳикоялар
майдончаси бўлишини истаймиз. Бунда ёрдам бераётган фаол қизлардан
миннатдормиз. Майдонча бирлашишимиз, ёрдамлашишимиз, билимни баҳам кўришимиз учун
керак.
Абдумалик Сарманов
таржимаси