Қозоғистоннинг ЕОИИ ҳудудига экспорти икки марта ошди

Қозоғистоннинг ЕОИИ ҳудудига экспорти икки марта ошди

Қозоғистоннинг Eвроосиё Иқтисодий иттифоқидаги иштироки экспорт салоҳиятини кучайтиради. Иттифоқ фаолияти даврида ташкилотдаги ҳамкорлар билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 90 фоизга ошди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 2 марта ошди ва 10 миллиард долларга етди. Савдо вазирлиги берган маълумотларга кўра, EОИИ доирасида савдо тўсиқлари фаол бартараф этиляпти. Шу кунгача аниқланган 70 та чекловдан 69 таси олиб ташланган. Хитой, Марказий Осиё, Россия ва Европа ўртасидаги асосий йўналишлар чорраҳасида жойлашган Қозоғистон учун транзит ва саноат салоҳиятини кучайтириш имконияти ортяпти. Айни вақтда, мамлакат учун юк ташиш ҳажмини оширишгина эмас, балки ташкилот доирасида бизнес ва ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратиш ҳам муҳим. Мажилис аъзоси Нурсултон Байтилесовнинг фикри шундай.


Нурсултон Байтилесов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати:


− Ҳар ойда бу масаланинг турли жиҳатлари, саноат, ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш ва бошқалар кун тартибига киритилади. Аслида, мавжуд геосиёсий вазиятда қўшни ёки узоқ мамлакатлар билан бўлган ҳар қандай иттифоқ, ҳар қандай яхши муносабатлар жуда муҳим. Чунки ҳар куни ўзгариишлар юз беряпти. Шундай экан, муносабатлар Қозоғистон учун стратегик даражада муҳим эканлигинии алоҳида кўрсатиш лозим.


Абдумалик Сарманов таржимаси