Қозоғистон Италияга маҳсулот экспортини 900 миллион долларга оширади

Қозоғистон Италияга маҳсулот экспортини 900 миллион долларга оширади

Қозоғистон Италияга маҳсулот экспортини 110 та товар йўналишида 900 миллион долларга оширишга тайёр. Бугунги кунда мазкур давлат Европа Иттифоқи давлатлари ичида мамлакатимиз билан савдо айланмаси бўйича пешқадам. Ўтган йил якунларига кўра, товар айланмаси 55 фоизга ошди ва 15 миллиард долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, Италия Европанинг илғор инвесторлари бешлигига киради. Сўнгги 17 йил давомида ушбу давлатдан 7 миллиард доллар сармоя келтирилган. Ўтган йил давомида бу кўрсаткич 300 миллион долларни ташкил қилди. Бошқача қилиб айтганда, инвестиция ҳажми салкам 2,5 марта кўпайди. Италиянинг Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири билан учрашувда Бош вазир Алихан Смаилов шундай баёнот берди. Томонлар машинасозлик, энергетика, шу жумладан, тикланувчи энергия манбалари, агросаноат, таълим ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Таъкидлаш лозимки, Антонио Таяни Астанага расмий ташриф билан келди. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида ўзаро алоқаларни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Алматида Марказий Осиёдаги биринчи Италия маданияти иинститути очилиши, Қозоғистон фуқаролари учун шенген визаси олиш шартлоари енгиллаштирилиши маълум қилинди.

Антонио Таяни, Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири:

- Европага боришни режалаштирган Қозоғистон фуқаролари учун визалар масаласига келганда, биз бу йўналишда ишни давом эттирамиз. Қозоғистонликлар Европага боришини осонлаштирамиз. Элчихонамиз ушбу масалада фаол ишлаяпти. Ҳозир Италияга ҳафтасига икки авиарейс қатнаяпти. Туристик секторни янада кенгайтириш ниятидамиз.

Келажакда томонлар қўшма саноат лойиҳаларини ривожлантириш ниятини билдирди. Турли соҳаларда 20 дан зиёд корхона қурилиши мўлжалланган. Уларнинг умумий қиймати ярим миллиард доллар. Ҳозир Қозоғистонда 270 та итальян компанияси фаол ишлаяпти.