Жорий йилда Қозоғистонда 17 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши режалаштирилди. Бу эса ўтган йилгидан 2 миллион квадрат метрга кўп. Ўрта ҳисобда олганда, камида 550 минг бир хонали хонадон майдонига эга уй-жой барпо этилиши мўлжалланган. Шуни айтиш керакки, ҳукумат келажакда яна 1 миллион оила учун уй-жой бунёд этиш ниятида. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Асқар Мамин мамлакатдаги уй-жой сиёсатини жиддий ислоҳотлар кутаётгани ҳақида гапирди. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари айтишича, янги чора-тадбирлар мажмуаси туфайли уй-жой ҳамёнбоп бўлади, хусусий қурувчилар инвестициясини жалб этиш учун имкон яратилади. Бундан ташқари, республикада бозор шароитида молиялаштириш ҳажмини кўпайтиришга оид ёндашувлар ишлаб чиқилди.