2022 йилнинг биринчи чорагида рақамли майнинг учун тўлов сифатида бюджетга 652 миллион тенге тушди. Давлат даромадлари қўмитасида таъкидлашларича, жами 12 минтақабу йўналишда ишлаяпти. Республика бюджетига энг кўп тўлов – 277 миллион тенге Нур-Султон шаҳридан келган. Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятлари ҳам кўнгилдагидек маблағ етказиб берди. Майнерлар бу минтақаларда 143 ва 49 миллион тенге ўтказди. Эслатамиз, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб рақамли майнинг учун ҳақ тўланади. Маблағ санфланган электр энергияси миқдорига кўра – ҳар бир киловатт-соат учун 1 тенгедан белгиланган. Айтмоқчи, бугунги кунда парламентда майнинг учун тўловларни кўпайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланяпти.