Қозоғистонда жорий йилда 8 та кимё саноати корхонаси ишга туширилади

Қозоғистонда жорий йилда 8 та кимё саноати корхонаси ишга туширилади

Қозоғистонда йил охиригача 8 та кимё саноати корхонаси ишга туширилади. Уларнинг умумий қиймати 13 миллиард тенгени ташкил қилади. Саноат ва қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, улар суюқ азот, пиросульфит натрий ва кимёвий реагентлар ишлаб чиқаради. Завод маҳсулотларининг фақат учдан икки қисми ички бозорга йўналтирилади. Тегишли вазирликда маълум қилинишича, Манғистау вилоятида аммоний сульфат, Алматида маиший химия заводлари маҳсулот бера бошлади. Бундан ташқари, яна 22 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Улар қаторида «яшил  водород», уран оксидлари, литий карбонат, поливинилхлорид, аммоний паравольфрамати, бошқа кимёвий моддалар чиқариш мўлжалланган. Маҳсулотнинг ярмидан кўпроқ қисми келажакда яқин ва узоқ хорижга экспорт қилинади.


Абдумалик Сарманов таржимаси