Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатларига экспорти 90% ўсди

Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатларига экспорти 90% ўсди

2015 йилдан буён Қозоғистоннинг Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатларига экспорти 90 фоизга ошди. 2022 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич 10 миллиард доллар бўлди. 7 йил аввал эса атиги 5 миллиард долларга савдо қилинган. Умуман олганда, ўтган давр мобайнида республика ҳамкор давлатлар билан алоқаларини 74 фоизга оширди, 28 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот алмашди. Тегишли вазирлик раҳбари Арман Шаққалиевнинг айтишича, Қозоғистон ЕОИИнинг логистика хаби ва Евроосиё саноат кооперацияси марказига айланишга тайёр. Бунинг учун Қозоғистон ташаббуслари ишлаб чиқиляпти. Вазир таъкидлашича, ташкилот аъзолари билан бирга 450 товар бўйича умумий саноат қайта ишланиши критерийлари ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, тегишлилиги СТ-1 сертификати билан тасдиқланувчи маҳсулот рўйхати кенгайтирилди.  Вазир таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси йиллик умумий ҳажми 100 миллиард долларга тенг бўлган ҳамкор  давлатлар бозорларига Қозоғистон экспортини кенгайтириш йўлини очади. Бундан ташқари, учинчи мамлакатлар билан  эркин савдо зоналари ташкил этиш тўғрисида шартномалар тузилиши республика учун янги имкониятлар очади. 

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Сербия, Вьетнам билан эркин савдо зоналари ишлаб турибди. Эрон билан қисқартирилган формат мавжуд. Натижада, Вьетнам билан товар айланмаси 7 йилда 2,5 мрата,  Эрон билан 3 йилда 38 фоизга, Сербия билан шартнома кучга кирганидан буён 3 марта, 80 миллион долларгача кенгайди. Бугун, 25 декабрь куни Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши доирасида Давлат раҳбарлари Эрон билан эркин савдо зонаси бўйича шартномани имзолаши кутиляпти. Шу каби шартнома Сингапур билан ҳам имзоланган, ҳужжат давлатлар ичидаги жараёнлардан ўтказиляпти. Миср, Индонезия ва Бирлашган Араб амирликлари билан музокаралар олиб бориляпти. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.