Турк инвестори йирик лойиҳаларни рўёбга чиқармоқчи

Турк инвестори йирик лойиҳаларни рўёбга чиқармоқчи

Келгуси беш йил ичида Туркиянинг йирик холдингларидан бири Қозоғистон агросаноатига 650 миллион доллар инвестиция киритиш ниятида. Ҳамфикрлилик тўғрисида ўзаро меморандум имзоланди, дея маълум қилди Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги. Шу жумладан, йил охиригача компания республикада иссиқхона мажмуаларини бунёд этишга киришади. Дастлабки лойиҳалар 2024 йилнинг ёзида ишга тушади. Янги иссиқхоналар жанубий минтақаларда қурилади. Бундан ташқари, органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш режалаштирилган. Холдинг, шунингдек, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик лойиҳаларига сармоя киритмоқчи.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.