Хитой билан товар айланмаси 36,5 миллиард долларга етди

Хитой билан товар айланмаси 36,5 миллиард долларга етди

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги маҳсулот айланмаси йил бошидан бери 12 фоизга ошиб, 36,5 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ва ХХРнинг юртимиздаги элчиси ўртасидаги учрашувда маълум қилинди. Томонлар икки тарафлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ошириш бўйича биргаликдаги фаолият якунларини муҳокама қилди. Ўлжас Бектенов айтганидек, маҳсулот айланмасини ошириш, экспорт ва сармоя оқимини кенгайтириш муносабатларни шерикликнинг янги даражасига кўтариш учун хизмат қилади. Транскаспий мультимодал йўлаги бўйлаб юк оқимини кўпайтириш икки давлат ҳамкорлигининг салоҳиятини очиб беришда истиқболли воситаа айланади. Ўз навбатида, Чжан Сяо Хитойдаги йирик инвесторларда Қозоғистон бозорига қизиқиш ошганини маълум қилди. Бу, унинг айтишича, қулай бизнес-иқлим борлигидан далолат беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси