Сенат раиси Алмати вилояти аҳли билан АЭС қурилишини муҳокама қилди

Умумхалқ овоз бериши ҳар бир қозоғистонликнинг қарори аҳамиятли бўлган «тингловчи давлат» концепциясининг маҳсули. Сенат раиси Маулен Ашимбаев Алмати вилояти аҳолиси билан учрашувда Президентнинг АЭС қурилиши масаласида республика референдуми ўтказиш ташаббуси нақадар муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Бу минтақага АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш халқ штаби вакиллари ташриф буюрди. Делегация таркибида депутатлар, экспертлар, жамоат арбоблари бор. Улар Green Land Alatau иссиқхонасида мамлакат корхоналарини энергия билан таъминлаш масаласини кўриб чиқишди. Қозоғистон энергетика сектори кўмир электростанцияларига боғлиқ. Уларнинг сийқаланиш даражаси 70 фоиздан зиёд. Учрашув иштирокчилари мамлакат барқарор ривожланиши учун ишончли ва хавфсиз энергия манбалари зарурлиги ҳақида умумий фикрга келишди. Ташриф доирасида штаб аъзолари Қапшағай ГЭСида ҳам бўлишди ва мутахассислар билан Қозоғистон энергетик соҳасини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.