Кореянинг иккинчи йирик шаҳри – Пусан компаниялари Қозоғистондаги лойиҳаларга инвестиция киритиш ниятида. Мамлакатимиз элчиси Бақит Дюсенбаевнинг ушбу давлатга биринчи сафари мобайнида шундай маълумот тарқатилди. Қозоғистоннинг инвестициявий имкониятлари минтақанинг йирик компаниялари иштирок этган давра суҳбатида намойиш этилди. Тадбиркорлар пойабзал ишлаб чиқариш, логистика ва нефть химияси соҳаларида ҳамкорлик қилиш ниятида. Қозоғистон делегацияси мегаполис раҳбарияти билан шаҳарда республика Бош консуллиги очиш имкониятларини муҳокама қилди. Эслатамиз, августда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолаганди.
Ян Же Сен, Логистика компанияси президенти:
- Биз Қозоғистонни Марказий Осиёнинг катта транзит имкониятларига эга етакчи давлатларидан деб биламиз. Биз логистика билан шуғулланамиз. Соҳага инвестиция киритиш ниятидамиз. Ахир юкларни Кореядан Европага Қозоғистон ҳудуди орқали денгиз йўлидан кўра уч марта тезроқ етказиб бериш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси