Қозоғистоннинг Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатлари билан товар айланмаси ортяпти. 2022 йилнинг 10 ойи давомида бу кўрсаткич салкам 23 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўп, дея хабар берди Миллий статистика бюроси. Шу билан бирга товар экспорти 7 миллиард 700 миллион доллардан ошди. ЕОИИ да кўпроқ Россия, сўнг Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон билан товар алмашилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси