Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари жараёнларни соддалаштириш тўғрисида шартномани ратификация қилди. Икки давлат ҳукуматлари ўртасида ахборот алмашишни кўзда тутадиган ҳужжат Сенатга юборилди. Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаевнинг маълум қилишича, шартномага кўра, электрон шаклда ўзаро аҳборот алмашиш туфайли товарлар ва транспорт воситаларининг божхонадан ўтиш вақти анча қисқаради. Томонларнинг белгилаб берган тегишли лавозимдаги шахслар жараён учун масъул бўлади. Ерулан Жамаубаевнинг айтишича, ахборот алмашишга қаратилган махсус техник шарт-шароитлар яратилганидан кейин, икки томонлама тажриба лойиҳаси рўёбга чиқарилади. Ва кейинги босқичда мунтазам равишда маълумот алмашишни бошлайдилар.
Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири:
- Умуман олганда, шартнома лойиҳаси томонлар ўртасидаги божхона жараёнларини соддалаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган. Шартномани ратификация қилиш мамлакат учун зарарли ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди, республика бюджетидан қўшимча маблағ талаб этмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси