Юртимиз ва ХХР ўртасидаги савдо 24 миллиард долларга тенг бўлиб, рекорд кўрсаткичга етган. Хитойга маҳаллий маҳсулот экспорти ҳам учдан бир қисмдан зиёдроқ ўсган ва 13,2 миллиард Америка валютасини кўрсатган. Қозоғистонда ҳам Хитой маҳсулотларига эҳтиёж айни шу тарзда ўсган. Импорт 33,5 фоизга ошиб, 11 миллиард долларни кўрсатади. Шу билан бирга, мамлакат Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилганидек, Қозоғистон Хитойга 1 миллиард доллардан ошиқ суммадаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кенг ассортиментини 135 та қўшимча товар турлари билан бирга таклиф қилишга тайёр.
Хуршида Абдуллаева таржимаси