Қозоғистон – 2025 йилда Хитой туристлари учун энг истиқболли
йўналиш. «Kazakh Tourism» миллий компанияси ушбу номинация бўйича Хитойнинг «Tongcheng Travel» онлайн-турагентлиги
мукофотини олди. Майдонча
саёҳатларни режалаштириш бўйича мажмуавий хизматлар таклиф этади, унинг 230 миллион
фойдаланувчиси бор. У берган маълумотга кўра, 2024 йилда мамлакатимизга бўлган талаб 2023 йилдагидан 300 фоизга ўсган. Турагентлик
прогнозига кўра, жорий йилда ҳам бу тенденция сақланиб қолади. Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистонга 655 минг саёҳатчи
келди, бу эса 2023 йилдагидан 80 фоизга кўп. Осмоности мамлактаидан ташриф буюрганлар табиат гўзалликлари, тарихий ёдгорликлар ва маданий меросга қизиқиш
билдирган.
Даниэл
Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси:
– Ўтган йилга нисбатан
салкам икки марта ўсиш кузатилди. Албатта, давлат томонидан амалга оширилаётган визасиз тартиб
сиёсати бунга ёрдам берди. Фикримизча, ўтган йили Хитойда Қозоғистон туризми йили ўтказилиши ҳам алоқаларга кучли туртки берди. Жорий йилда «Tongcheng Travel», барчамиз Қозоғистон янада кўп хитойлик турист жалб эта олади
деб кутяпмиз.
Таъкидлаш лозимки, Британиянинг нуфузли «Lonely Planet» нашри ҳам Қозоғистонни саёҳат
қилиш учун энг яхши давлатлардан бири дея ёзди. CNN Travel версиясига кўра, Алмати 2025 йилнинг энг яхши жойлари қаторида!
Абдумалик Сарманов таржимаси

