Қозоғистоннинг «e-Qyzmet» портали Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотида юқори баҳоланди. Унинг OPSI халқаро майдончасида мамлакатимизнинг ишчи-хизматчиларни бошқаришнинг интеграцияланган ахборот тизими тўғрисида мақола чоп этилди. Тизим давлат секторида кадр жараёнларини тўла автоматлаштиради. Таъкидлаш лозимки, e-Qyzmet – кадрлар ҳақида маълумотни жамловчи, бюрократик тўсиқларни бартараф этувчи ва субъектив қарорларни имкон қадар камайтирувчи рақамли модернизациянинг асосий бўғини. Бугунги кунда майдонча барча давлат органларидаги 400 тадан зиёд давлат бошқарув ва HR-жараёнларини қамраб олган. Рақамлаштириш туфайли e-Qyzmet кадр тизимининг шаффофлиги ва оммавийлигини оширди. Эндиликда битта ўринга 5 нафар одам даъвогарлик қиляпти. Давлат хизмати агентлиги берган маълумотга кўра, ушбу мақола Қозоғистондаги рақамлаштириш жараёнлари ва HR-салоҳият халқаро даражада тан олинаётганини кўрсатади. Шунингдек, мамлакатимиз тажрибаси глобал даражада ҳам қизиқиш уйғотяпганини акс эттиради.
Нурсултан Бекенов, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати агентлиги департамент директори:
- Бу воқеа биз халқаро ҳамжамият томонидан тан олинаётган, қўллаб-қувватланаётган ечимлар қабул қилаётганимизн кўрсатади, дейишимиз учун асос бўла олади. Гап мазкур тизимнинг мутлақо ўзига хослиги ва бошқалардан фарқлилигида. Авваллари бирор жойда бундай тизимдан фойдаланилмаган. Яна бир критерий — унинг ишини баҳолаш мумкин, тизим самараси кўзга яққол ташланади. Биз шунчаки тизимни йўлга қўйдик, демаймиз. Аниқ рақамларда тизимнинг кадр жараёнларига таъсирини кўрсата оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

