Қозоғистонда биринчи марта микрочип ишлаб чиқарилди

Қозоғистонда биринчи марта микрочип ишлаб чиқарилди

Қозоғистонда мамлакатда ишлаб чиқарилган биринчи микропроцессор тақдимоти ўтказилди. Олимлар фикрича, Назарбаев Университетда тайёрланган «Designed in Kazakhstan» тарзида маркаланган чип яратилиши технологик экотизим яратиш ва глобал яримўтказгичлар саноатига интеграцияланиш учун хизмат қилади. у илмий иадқиқотлар, таълим ва инновациявий ўсиш учун янги имкониятлар очиб беради. Таъкидлаш лозимки, микросхема юқори даражада самарадорлик эмас, барқарорлик ва ишончли илаш талаб қилинадиган соҳаларда, автоматлаштирилган ускуналарда, масалан, саноатдаги дастурлаштирилувчи мантиқий контроллерларда ишлатилиши мумкин. Процессорни ишлаб чиқиш ва синаш учун уч ой вақт сарфланди. Қозоғистон олимлари Хитой Фанлар университети ва Пекин очиқ дастлабки кодлар институти билан бирга бу ютуққа эришди.


Нурсултан Қабилқас, Назарбаев Университет Муҳандислик ва рақамли фанлар мактаби ассистент-профессори:


- Процессорларни лойиҳалаштириш ва верификациялашдаги билимлар микрочиплар яратиш бўйича хизматлар кўрсатиш имконини беради. Мамлакатнинг импортга муҳтожлиги камаяди, экспорт имконияти пайдо бўлади. Қозоғистонда турган ҳолда хорижлик мижозлар билан чиплар яратиш бўйича контрактлар туза оламиз. Шу билан бирга, ўзимизнинг ечимларимиз рақамли трансформация даврида мавқеимизни мустаҳкамлашимиз учун хизмат қилади.