Қозоғистоннинг дунё молиявий тизимидаги ўрни муҳокама қилинди

Қозоғистон минтақа иқтисодида мавқеини фаол мустаҳкамлаяпти, хорижий инвестициялар жалб этиш ва венчур капиталини ривожлантириш марказига айланяпти. Мамлакатимиз ва Марказий Осиё минтақасининг дунё молия тизимидаги ўрни Астанада бўлиб ўтган илмий конференцияда муҳокама қилинди. Бреттон-Вуд тизимининг 80 йиллига бағишланган тадбирлар доирасида халқаро ташкилотлар, экспертлар ва молия сектори вакиллари учрашуви ташкил этилди. Шунингдек, Астана халқаро молиявий марказида савдо интеграцияси, асосий макроиқтисодий трендлар Қозоғистоннинг дунё ва минтақадаги иқтисодий жараёнларда тутган ўрни юзасидан фикрлар билдирилди. Нотиқлар таъкидлашича, бугунги геосиёсий чорловлар даврида хорижий ҳамкорлар билан бирга ишлаш учун янгича ёндашувлар талаб қилинади. Молия марказида бу борада етарлича катта тажриба бор.

Ренат Бектуров, Астана халқаро молиявий маркази бошқарувчиси:

– Конференция юзага келаётган молиявий чорловлар, янги ечимларни муҳокама қилиш учун ташкил этилди. Парчаланиш, минтақаланиш бор, 10-15 йил аввалги глобаллашиш иккинчи даражага ўтаётганини кўряпмиз. Турли геосиёсий чорловларга дуч келяпмиз. Мақсадимиз – минтақага инвесторларни жалб этиш, муаммоларни конференцияларда муҳокама қилиш, эҳтимолларнинг асл кўламини кўрсатиш. Сармоя эгалари ўзлари ўйлагани каби катта таваккалларга бораётгани йўқ. Мамлакатда, минтақада амалга ишлаш мумкинлигини намойиш этаяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.