Қозоғистон транзит-транспорт салоҳияти кенгаяди

Қозоғистон транзит-транспорт салоҳияти кенгаяди

Қозоғистон қаршисида турган асосий вазифалардан бири – транзит-транспорт салоҳиятини кенгайтиришдан иборат. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида таъкидлашича, давлат бу йўналишда қатор йирик лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти. Шу жумладан, Ақтауда шу кунларда контейнер хаби ташкил қилиняпти, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги ривожланяпти. Лойиҳаларга жаҳоннинг энг таниқли логистик компаниялари жалб этилган. «Қазақстан темир жўли» эса транзит-логистика корпорациясига айлантирилади, деди Давлат раҳбари.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Замонавий геосиёсий шароитларда Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасидаги қуруқлик орқали ўтадиган энг муҳим йўлак эканлиги сир эмас. Биз бу имкониятдан тўла фойдаланишимиз зарур. Жаҳон аҳамиятига эга транспорт-транзит тугунига айланишимиз керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.