Ҳозир Қозоғистонда 7 та тикланувчи энергия манбалари лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда. 2023 йилда 276 МВт қувватга эга яна 15 та объект ишга туширилиши режалаштирилган. Ҳозир 130 та чиқиндисиз электр қуввати манбаси ишлаб турибди. Улар қаторида шамол, қуёш, гидро ва биоэлектростанциялар мавжуд. Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, муқобил энергетика объектлари 3,35 млрд киловатт-соат электроэнергия чиқарди. Бу эса ишлаб чиқарилган электр қувватининг 6 фоизига тенг. Таъкидлаш лозимки, Президент Қозоғистон халқига Мактубида 2027 йилгача яна 1,4 гигаватт қувватга эга манбалар ишга тушишини кўрсатиб ўтган. Мамлакат энергетика баланси муттасил ўзгариши аниқ. Шунинг учун энергетика соҳасини бошқаришга янгича ёндашиш лозим, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Президент водород ишлаб чиқариш зарурлигини алоҳида кўрсатиб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Генерация объектларини
кенгайтириш – технология трансферти ва энергетик машинасозлик ишлаб чиқаришини локаллаштириш, аккумулятор саноати яратишнинг асоси ҳисобланади. Бизда бунинг учун хомашё
етарли. Мувозанатни созловчи қувватлар, энергияни ғамлаш
масаласида янги ечимлар талаб қилинади. Углерод нейтраллигига ўтиш иссиқхона
газ квоталари савдоси ёрдамида жадаллашиши мумкин. Ҳукумат ва бизнес ушбу
йўналишларда ишларни фаоллаштириши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.