Қозоғистонда 2027 йилда янги газ заводи ишга тушади. Бош вазир Манғистау вилоятига қилган хизмат сафари давомида ушбу объектнинг қурилиш жараёни билан танишди. Ушбу лойиҳа аҳоли учун қўшимча «зангори ёнилғи», саноат ривожига ва нархи юқори нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга туртки бериши кутиляпти. Корхона йилига 900 миллиард куб метр газ чиқариш қувватига эга.
Абай Мўлбаев, «Қазақ» газни қайта ишлаш заводининг қурилиш дирекцияси раҳбари вазифасини бажарувчи:
- Завод экологик хавфсизлик талабларига ва дунё стандартларига мувофиқ бунёд этилади. Ҳозирча муҳандислик, геодезик, геологик, гидрометеорологик ҳамда экологик таҳлиллар ниҳоясига етказилди.
Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари Ақтаудаги «Каспий» сувни чучуклаштириш заводини модернизация қилиш ишлари билан танишди. Корхона қувватини 2 марта ошириш режалаштирилган. У суткасига 40 минг куб метр маҳсулот беради. Ҳозирда асосий ишлар якунланган, заводни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Экспортга йўналтирилган «ҚазАзот» аммиак заводида эса ишлаб чиқаришни кенгайтириш мўлжалланган. Бу ерда аммиак-карбамид мажмуаси барпо этилади. Мажмуада қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ва тоғ-кон сектори учун химикатлар ишлаб чиқарилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси