Қозоғистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайиб боради. Томонлар энергетика соҳасини диверсификация қилиш ниятида. Янги энергия манбаларини биргаликда ривожлантириш ниятида. Чехия Ташқи ишлар вазири «Silk Way» телеканалига берган эксклюзив суҳбатида маълум қилишича, Европа иттифоқининг етакчи давлатларидан бири биргаликда ишлаб чиқариш лойиҳаларини рўёбга чиқармоқчи. Бугунги кунда Чехиядан самолётлар келтириш йўлга қўйилган. Қозоғистон ҳудудида транспорт заводи иш бошлади. Ўзаро савдо ҳажми фаол ўсаяпти.
Ян Липавский, Чехия Ташқи ишлар вазири:
– Ташқи сиёсатимизда Қозоғистоннинг ўрни салмоқли. Ўзаро иқтисодий алоқаларимиз кенгайиб боряпти, рўёбга чиқарилаётган лойиҳалар сони ортяпти. Савдо ҳажми ўсяпти. Ўтган йили бу кўрсаткич 1,6 миллиард еврони ташкил қилди. Мен жорий йилда бундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришамиз, деб ўйлайман. Ҳамкорлик доираси кенгайишда давом этаяпти. Турли йўналишлардаги янги имкониятларни кўриш учун келгандим. Уларни рўёбга чиқаришда сиёсий мулоқот жуда муҳим.
Ян Липавский икки томонлама гуманитар ва илмий ҳамкорлик янада кенгайишига ишонч билдирди. Эслатамиз, ушбу давлат мутахассислари Қозоғистон ҳудудида йўқолиб кетган Пржевальский ёввойи отини тиклашда ўз ёрдамини кўрсатаяпти. Жорий йилда Европадан Қозоғистонга уларнинг биринчи партияси келтирилади. Чехия Ташқи ишлар вазири ҳамкорлик давом этишини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси