Қозоғистон Президенти Конституциявий комиссия етакчиларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Конституциявий комиссия етакчиларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Конституциявий комиссия раиси – Конституциявий суд раиси Эльвира Азимова, Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Ерлан Қарин ҳамда Конституциявий комиссия аъзоси, Президентнинг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ержан Жиенбаев иштирокида йиғилиш ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга медиамайдонда бевосита намойиш қилинаётган йиғилишлар натижалари тўғрисида маълумот берилди. Охирги 6 ойда Конституциявий ислоҳот жамоатчилик муҳокамасида бўлди. Электрон майдончаларга фуқаролар, олимлар, экспертлар, ҳуқуқшунослардан, сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлардан, касаба уюшмалари ва бизнес ҳамжамиятларидан 2 мингтадан зиёд таклиф келиб тушди. Комиссия аъзолари Конституция преамбуласининг мутлақо янги таҳрири, қатор боблар ва бўлимларни тайёрлаб, кўриб чиқди. Давлат раҳбари Конституциявий ислоҳот мамлакат тараққиётига катта туртки беришини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси