Қозоғистон Президенти IT саноати глобал пешқадамлари билан учрашди

Қозоғистон Президенти  IT саноати глобал пешқадамлари билан учрашди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев СИни ривожлантириш кенгашида ва Давлат раҳбарининг штатдан ташқари маслаҳатчи бўлиб ишлаётган Sinovation Ventures ва 01.AI Бош директори Ли Кай Фу билан сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни рўёбга чиқариш истиқболларини муҳокама қилди. Суҳбат давомида таълим, илғор малакаларни локаллаштириш, мамлакатда барқарор технологик экотизим яратиш масалалари тилга олинди.


¤Қосим-Жўмарт Тўқаев Қосим-Жўмарт Тўқаев Қосим-Жўмарт Тўқаев Қосим-Жўмарт Тўқаев Dubai World Trade Center ижрочи вице-президенти Трикси Лохмирманд билан Қозоғистонда рақамли иқтисодни ривожлантириш ва халқаро технологик майдончаларни доирасида ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилди. Президент таъкидлашича, Қозоғистон келгуси уч йилда тўла рақамли давлатга айланади. Алматида минтақадаги биринчи GITEX AI форуми ўтказилиши буни тасдиқлайди. Суҳбатдошлар уни Марказий Осиёнинг йил сайин иш юритадиган майдончасига айлантириш, Қозоғистонда бошқа тадбирлар ўтказишни муҳокама қилди.


 

Presight AI араб компанияси «МҚИМ водийси» лойиҳасида қатнашиш истагини билдирди. Бошқарув раиси Томас Прамотедхам Қозоғистон Президенти билан учрашувда шундай деди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Smart City лойиҳаси Астанада ишга туширилганини, у хавфсизлик даражасини ва турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлади ҳамда лойиҳа Алматида ҳам иш бошлашидан манфаатдорлигини билдирди. Томаса Прамотедхамнинг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Президент унга II даражали «Дўстиқ» ордени топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси