Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия президентига Истамбулда юз берган террор акти юзасидан ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Ақўрда хабарига кўра, унда шундай дейилган: «Ушбу кунда Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдираман. Жароҳат олганлар тезроқ тузалиб кетишига тилакдошмиз.
Мамлакатимизнинг Истамбулдаги Бош консуллиги маълум қилишича, портлаш қурбонлари орасида қозоғистонликлар йўқ.. Туркия Ички ишлар вазири Сулейман Сўйлу таъкидлашича, Истиқлол кўчасига бомба қўйгани тахмин қилинаётган шахс қўлга олинган. Эслатамиз, Истамбул марказидаги портлашда олти одам жон берган. 81 киши турли даражада жароҳат олган. Мамлакат вице-президенти Фуат Ўқтай билдиришича, воқеа террорчилик акти сифатида баҳоланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси