Унинг номи Қозоғистон тарихига битилган: таниқли саркарда бўлган, у мустақил республика Қуролли Кучлари барпо этилишида бош-қош бўлган, бир неча авлодлар учун куч, жасорат, юртпарварлик тимсолига айланган. Астанада бўлиб ўтган, мамлакатнинг илк мудофаа вазири, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Халқ қаҳрамонининг 100 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий анжуманида Сағадат Нурмағамбетовнинг ҳаётий йўли борасида сўз юритилди. Тадбирда Қуролли кучлар фахрийлари, зобитлар, ҳарбий коллежларнинг кадет ва тарбияланувчилари иштирок этди. Тўпланганлар таъкидлаганидек, Сағадат Нурмағамбетов шахсияти ҳали тўлиғича ўрганилмаган, бу йўналишда тадқиқот ишлари олиб борилиши зарур.
Лира Нурмағамбетова, Сағадат Нурмағамбетовнинг невараси:
- Бобом жуда турфа қиррали, феноменал хотирага эга инсон эди. У тарих, географияни яхши биларди. Ҳар қандай саволга жавоб бера оларди. Ўзи 85-90 га келса ҳам барча икир-чикирларни унутмаганидан ҳайратланардим. У бизга намуна бўлган.
Абай Тасбўлатов, генерал-лейтенант:
- Мустақилликка эришилганидан кейин Қуролли кучларимизни оёққа қўйишга қўшган улкан ҳиссаси тарих зарварақларига киритилган. Ҳатто энг мураккаб даврларда ҳам унинг ҳаракати билан ўқув машғулотлари ўтказилиб турган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.